loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонасига 2022 йил учун стажёр-тадқиқотчиликка ҚАБУЛ муддати оз қолди.

Стажёр-тадқиқотчиликка 17.00.04-Тасвирий ва амалий безак санъат турлари (Дастгоҳли рангтасвир, маҳобатли рангтасвир, дастгоҳ ва китоб графикаси, хаттотлик ва миниатюра) бўйича қабул қилинади.

Квота сони 10 та.

✔️Талаб этиладиган ҳужжатлар:

1.Ариза
2.Маълумотнома (объективка)
3.Меҳнат дафтарчаси белгиланган
тартибда тасдиқланган нусхаси
4.Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси
5.Талабгор томонидан яратилган ижодий ишлар рўйхати (мавжуд бўлса каталог ва альбомлар)
6.Шахсий ёки ҳаммуалифликда ўтказилган кўргазма ҳақида маълумотнома (агар кўргазма қилган ёки иштирок этган бўлса)
7.Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар
8.Иш жойидан тавсифнома

⏏️Барча ҳужжатлар pdf шаклда тайёрланиб жорий йилнинг 10 октябрига қадар Олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими
(http://phd.mininnovation.uz) орқали рўйхатдан ўтган ҳолда юборилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.