loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ўзбекистон Бадиий академияси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 декабрдаги 786-сон қарорига асосан Бадиий академия ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонасига 2024 йил учун стажёр-тадқиқотчиликка ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Стажёр-тадқиқотчиликка 17.00.04-Тасвирий ва амалий безак санъати (Дастгоҳли рангтасвир, маҳобатли рангтасвир, дастгоҳ ва китоб графикаси, хаттотлик ва миниатюра) ихтисослиги бўйича қабул қилинади.

Ажратилган квоталар сони 10 та

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

1. Ариза
2. Маълумотнома (объективка)
3. Меҳнат дафтарчаси белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси
4. Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи нусхаси
5. Талабгор томонидан яратилган камида 10 та ижодий ишлар рўйхати ва jpg шаклидаги фотоси (мавжуд бўлса каталог ва альбомлар)
6. Шахсий ёки ҳаммуалифликда ўтказилган кўргазма ҳақида маълумотнома (агар кўргазма қилган ёки иштирок этган бўлса)
7. Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар
8. Иш жойидан тавсифнома
9. Паспорт нусхаси

Барча ҳужжатлар pdf шаклда тайёрланиб, жорий йилнинг 15 сентябридан 15 октябрига қадар http://phd.mininnovation.uz олий таълимдан кейинги таълимни мувофиқлаштирувчи Ягона электрон тизими орқали рўйхатдан ўтган ҳолда қабул қилинади.

Стажёр-тадқиқотчиликка талабгорлар мутахассислик бўйича суҳбат натижаларига кўра қабул қилинадилар.

Суҳбат ўтказиш тартиби ва вақти ҳақида қўшимча хабар қилинади.

Мурожаат учун тел: 71. 232-17-65

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.