loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

ДИҚҚАТ, ЁШ ИЖОДКОРЛАР КЎРИК-ТАНЛОВИ!

Ўзбекистон Бадиий академияси ва Бадиий ижодкорлар уюшмаси тасвирий санъат, амалий безак санъати, дизайн ва замонавий санъатнинг барча йўналишларидаги ижодкор ёшларнинг миллий ўзлигимизни англаш ғояларини тараннум этувчи ёрқин санъат асарларини яратишдаги фаолиятини рағбатлантириш ва ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган “Навқирон Ўзбекистон” иқтидорли ёшлар республика кўргазма-танловини  

                                   ЭЪЛОН ҚИЛАДИ!

 Танловда тасвирий санъат, амалий безак санъати, дизайн ва замонавий санъатнинг барча йўналишларида ижод қилиб келаётган ўрта махсус ёки бадиий ихтисослик маълумотига эга, 23 ёшдан 35 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар иштирок этишлари мумкин.

Танлов қуйидаги 4 (тўртта) йўналиш бўйича ўтказилади:

 тасвирий санъат: рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик;

 амалий безак: ноанъанавий кулолчилик ва заргарлик, бадиий шиша, гобелен ва бошқалар;

 дизайн: меъморий, ландшафт, интерьер ва либос дизайни ва ҳ.к.;

 замонавий санъат: фото-арт, видео-арт, инсталляция, перфоманс ва бошқалар.

Танловда иштирок этишни истаган ёш ижодкорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:

танловда иштирок этиш учун маълумотнома (анкета-резюме);

паспорт  нусхаси;

маълумот тўғрисидаги ҳужжат (диплом) нусхаси ;

3 х 4 см ўлчамдаги 2 та фотосурат;

танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган асарлар.

Танловга тақдим этиладиган ижодий ишлар Ишчи гуруҳига   2021 йилнинг 10 майидан 20 майига қадар қуйидаги манзилга юборилади: Тошкент шаҳри. Ш.Рашидов кўчаси, 40-уй. Марказий кўргазмалар зали.  Телефон: (71) 256-51-46.

Қўшимча маълумотлар учун телефонлар: (+99871) 232-17-66

Танлов шартлари ва Низоми  қуйида:

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.