loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

2023 йилги Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендияси ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида” 2020 йил 6 ноябрдаги 691-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Бадиий академияси Эксперт гуруҳи томонидан жорий йилнинг 20-25 июль кунлари соҳа бўйича давлат олий таълим муассасаларининг жами 32 нафар талабгорлар йиғма жилдлари ҳамда давлат стипендиясини тайинлаш ҳақидаги тавсияномалар кўриб чиқилди.

“Камолиддин Беҳзод номидаги Давлат стипендияси”ни тайинлаш бўйича ўтказилган танловда Эксперт гуруҳининг тегишли қарори билан қуйидаги 7 нафар иқтидорли ва ижодкор талабалар тегишли танлов йўналишлари бўйича ғолиб деб топилди:

Гайбердиева Нодира Тохир қизи – Гулистон давлат университети 3-курс талабаси, Дастгоҳли рангтасвир танлов йўналиши;

Абдураимова Муаззамой Абдуқодир қизи – Андижон давлат педагогика институти 2-курс талабаси, Рангтасвир (турлари бўйича) танлов йўналиши;

Истамтошев Улуғбек Икром ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-курс талабаси, Графика ва миниатюра танлов йўналиши;

Ёқубов Ўлмасбек Обиджон ўғли – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-курс талабаси, Ҳайкалтарошлик (турлари бўйича) танлов йўналиши;

Нормахматова Гулируҳ Шуҳрат қизи – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-курс талабаси, Амалий санъат (турлари бўйича) танлов йўналиши;

Хатамова Озода Олимовна – Тошкент архитектура-қурилиш университети 3- курс талабаси, Дизайн (турлари бўйича) танлов йўналиши;

Салоева Озода Улуғбек қизи – Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти 3-курс талабаси, Санъатшунослик ва музейшунослик (турлари бўйича) танлов йўналиши.

Давлат стипендияси 1 сентябрдан бошлаб бир ўқув йили муддатига белгиланган миқдорга мувофиқ тайинланади.

“Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясининг соҳиби” гувоҳномаси Ўзбекистон Бадиий академияси томонидан шу йил 20 августга қадар тантанали равишда топширилади.

Ўзбекистон Бадиий академияси ғолиб бўлган ёш истеъдодларни табриклайди!

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.