Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, фоторассом Султонбой Деҳқоновнинг Бадиий ижодкорлар уюшмаси, «Тасвирий ойина» республика ижодий уюшмаси, Тошкент фотосуратлар уйи ҳамкорлигида Бобур истироҳат боғида Халқлар дўстлиги байрамига бағишланган «Дўст билан обод уйинг» дея номланган кўчма фотокўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмада муаллифнинг Янги Ўзбекистон манзиллари ҳамда юртимиздаги миллатлараро тотувлик акс этган фоторепортаж, портрет, манзара жанридаги 32 та бадиий ишлари намойиш қилинди.