loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Жалолиддин Мангуберди ҳайкали яратилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 199-Ф-сон фармойишига биноан Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди ҳайкалини ўрнатиш белгиланган.

Ҳозирги кунда россиялик ҳайкалтарошлар Александр Устенко ва Виталий Казанский томонидан Жалолиддин Мангуберди ҳайкали устида иш олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан айни пайтда Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур раҳбарлигида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, ҳайкалтарош Жасвант Анназаров ва Баҳром Норбоев Россия Федерациясида хизмат сафарида бўлиб турибди.

Ижодкор вакилларимиз бу борада бажарилаётган ишларни яқиндан ўрганиш билан бирга ҳайкал яратилаётган Москва вилоятининг Жуковский шаҳридаги “Лит-Арт” ҳайкалтарошлик комбинатида россиялик ижодкорларга ижодий фикр-мулоҳазаларини билдириб, ҳайкалдаги қаҳрамон образини муносиб акс эттиришда амалий ёрдам беришмоқда.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.