Кўргазмада намойиш этилаётган натюрморт, манзара, портрет, маиший жанрларда яратилган асарларда юртимизнинг гўзал манзаралари, ёшлар, меҳнаткаш халқимизнинг олижаноб қиёфаси, бугунги куннинг долзарб мавзулари акс этган.
Ўлмасова Мусаввар (“Чиннигул”, “Анорлар”); Тўрахонов Шодиёр (“Куз”); Жамолиддинов Бахтиёр (“Баҳор”, “Гуллар”); Жамолова Гулноз (“Тўй. Баҳор”, “Хонамдаги севимли бурчагим”); Икматуллаева Лобар (“Бахт”); Ашуров Бекзод (“Ховуз бўйида”, “Натюрморт”); Мамадалиева Мохигул (“Шафақ”, “Сукунат”) сингари мактабимиз утоз-мураббийларининг асарлари эътиборга моликдир.