loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Илмий методик кенгаш йиғилиши

Президентнинг 2020 йил 21 апрелдаги “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4688-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан 2021 йил 25 январда тасдиқланган “Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб интернатларининг мутахассислик фанлари бўйича янги авлод дарсликлари ўқув методик қўлланмалар, каталог-альбомлар ва материалларни тайёрлаш ҳамда чоп этиш режа жадвали” ижро ҳолати бўйича бугун Ўзбекистон Бадиий академияси анжуманлар залида Илмий-методик кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.Унда “Локли миниатюра”, “Лойиҳалаш”,“Эстетика”, “Этика”, “Лойиҳалаш асослари”, “Архитектуравий лойиҳалаш”,
“Ашёларга бадиий ишлов бериш”,“Лойиҳалаш” каталоги ва ўқув қўлланмалар лойиҳалари муҳокама қилинди, келгуси ишлар келишиб олинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.