loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Илмий-назарий конференция бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Бадиий академиясида Aлексей Щусев номидаги Давлат илмий-тадқиқот архитектура музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси ва “Елисаветинск-Сергей маърифат жамияти” меҳрибонлик ва хайрия анъаналарини тиклашга кўмаклашув жамғармаси, Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорлигида буюк меъмор Алексей Викторович Щусев (1873-1949)нинг 150 йиллигига бағишланган халқаро илмий-назарий анжуман ташкил этилди.

Алексей Щусев – ўзини ХIХ асрнинг охири ХХ асрнинг биринчи ярмида меъморчилик услублари ва йўналишларида йўрқин намоён этган, ажойиб истеъдодга эга меъмор, 80 дан ортиқ тузилмалар муаллифи, реставратор, шаҳарсозлик, тадқиқотчи, ўқитувчи, Россия архитектураси музейининг асосчиси ва биринчи директори.

ХIХ асрнинг охирларида А. Щусев Самарқандга бўлган ўқув сафари вақтида Амир Темурнинг Гўри Амирдаги мақбараси ўлчовлари устида ишлайди ва унда маҳаллий меъморчилик анъаналарига қизиқиш уйғонади. 1930-1940 йилларда А. Щусев Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Грузия, Озарбайжон, Украина, Молдавия учун меъморий лойиҳалар яратди.

Хусусан, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри биноси меъморнинг энг йирик иншоотларидан бири бўлиб, Тошкент брендларидан бирига айланди. У ўзининг Шарқ ва Ғарб анъаналарини мужассам этган маҳобатли монументаллиги ва ғайриоддийлиги билан ҳануз ҳайратда қолдиради. Ушбу иншоот бир вақтнинг ўзида ҳаммуаллифлик ва ҳам жамоавий лойиҳа бўлиб, унда буюк уста Алексей Щусев даҳоси ва унинг фикри бўйича меъморнинг концептуал ғояларини етказиши керак бўлган ганч ўймакорлиги ва ранг-тасвирнинг ажойиб уста-рассомларнинг меҳнатини акс эттиради.

А. Щусев таваллудининг 150 йиллигига бағишланган халқаро илмий-назарий конференцияда иштирокчилар томонидан серқирра фаолият соҳиби бўлган бу инсоннинг ҳаёти ва ижоди, унинг меъморий ёдгорликларни тадқиқ этиш, муҳофаза қилиш ва тиклаш борасида олиб борган амалий ишлари, ўтган асрнинг 1920 йиллар ва 1930 йилларнинг бошлари замонавий архитектура жанрида изланишлар ва ечимларига оид лойиҳалари, А. Щусев ва Ўзбекистоннинг анъанавий бадиий маданияти ва бошқа мавзуларда маърузалар қилишди, фикр алмашилди.

Унинг мероси мутахассисларнинг нигоҳини нафақат ўтмишдан сабоқ олишга, балки архитекторлар, дизайнерлар, халқ усталари, рассомларнинг ижодий изланишларини истиқболли лойиҳалар шаклида ривожлантиришга рағбатлантириши, келгусидаги лойиҳаларда санъат синтези уларда яна ўз аксини топишига хизмат қилиши таъкидланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.