loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Италиянинг дизайн имкониятлари

Тошкент фтосуратлар уйида Италиянинг мамлакатимиздаги элчихонаси билан ҳамкорликда “Доҳиёна Италия. Дизайн имкониятлари” кўргазмаси ташкил қилинди. Ушбу лойиҳа ўзига хослик, умумэътироф этилган саноат дизайни ижодкорлигини намойиш этмоқда.

Иқтисодий ривожланиш ва ташқи ишлар вазирликлари кўмагида Экспо Дубай 2020 кўргазмаси муносабати билан биринчи марта тақдим этилган кўргазма Италияда вужудга келган ихтиро, ижодкорлик ва дизайнни алоҳида таъкидлайди.

Кўргазма томошабинни оддий объектлар истеъмолчиси сифатида эмас, балки объектларнинг ўзи орқали ижодкорни истеъдод, қобилият ва салоҳиятни намоён этувчи “инсон” сифатида кўришни таклиф қилади.
Италиянинг машҳур дизайн объектларини танлаш орқали Италия саноати ва дизайнерлармининг ижоди намойиш этилади. Кўргазма шунингдек, Италия Патент ва товар белгилари идорасида рўйхатдан ўтган товар белгилари ва патентларнинг бой меросини ёритади.
Кўргазма учун жами 72 та маҳсулот танлаб олинган бўлиб, уларнинг барчаси патентланган объектлар, уларнинг баъзилари нуфузли Compassod’Oro ёки фахрий мукофотлар совриндорлари, бошқалари эса ADI индексига киради.
Кўргазма бешта тематик йўналиш бўйича ташкил этилган, у италян дизайн ва инновациялар даҳосини лойиҳада марказий ўринни эгаллаган «инсон» ғоясини кўрсатишга қаратилган:
– тасаввур қилинадиган: бизнинг шахсиятимизнинг бир қисмига айланган оламлар ва тарихларни тасаввур қилиш ва яратишга бағишланган бўлим.
– ишчанлик лаёқоти: иш билан боғлиқ фаолиятни қўллаб-қувватлайдиган функционал, шунингдек, эстетик жиҳатдан қимматли объектлар, маҳсулотлар, хизматлар ва тизимларни ўз ичига олади.
– ўзаро ҳамкорлик қобилияти: одамлар ўртасидаги муносабатларни қўллаб-қувватлайдиган ёки рағбатлантирадиган артефактлар.
– ҳаёт учун яроқлилик: ўзи ва бошқаларга ғамхўрлик қилиш мавзусига асосланган жисмоний ва руҳий яхлитлик мавзуси билан боғлиқ объектлар.
– мобиллик: шахсга, одамларга ва атроф-муҳитга ҳурмат билан барқарор тарзда ҳаракатланиш эркинлигини таъминлайдиган объектлар.

Италия-Ўзбекистон муносабатларининг барча даражадаги муҳим динамикасининг жорий босқичининг бир қисми бўлган кўргазма 2024 йил 4 январигача томошабинлар учун очиқ бўлади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.