Болалар келажагимиз эгаларидир. Ҳаётимиз давомчиларини асраб-авайлаш, ҳар томонлама баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат, ҳар бир оила, ҳар бир ота-онанинг муқаддас бурчи.
27 май куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими, Наманган давлат тарихи ва маданият музейи, Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши ҳамкорлиги ва ҳомийлигида яқинлашиб келаётган 1июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб «Болалар кулгуси оламни тўлдирсин» мавзусида болалар иштирокида концерт дастурлари, асфальтга расм чизиш, спорт мусобақалари, расмлар ва болалар ижодиёти кўргазмалари ҳамда оммавий сайр томошалари ташкил этилди.