23 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида уюшманинг Театр, кино ва анимация санъати шўъбаси йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси И.Валихўжаев, шўъба рахбари Ш.Абдумаликов, масъул котиб Н.Мусаходжаева ва шўъба аъзолари иштирок этдилар.
Кун тартибида шўъба раҳбарини очиқ овоз билан қайта сайлаш, 2022 йил режасига таклифлар, аъзолик бадал тўлови ва бошқа масалалар бўйича суҳбат қурилди.