loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

“Кеча ва бугун”

Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида  “Кеча ва бугун” номли  фотокўргазма ҳамда  мактабнинг тўлиқ реконструкциядан чиқарилган 200 ўринли ётоқхона биноси очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

“Кеча ва бугун” фотокўргазмаси Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби (РИДМ)нинг барпо этилган даврдан бугунги кунга қадар босиб ўтган йўли, фаолияти ҳақида ҳикоя қилади. Кўргазмани кўрар экансиз, РИДМ тарихидан тўлиқ бохабар бўласиз.

Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда  мазкур  таълим даргоҳида моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг билим олишлари учун қулай, замонавий шарт-шароит яратиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.Жумладан, РИДМда давлат инвестиция дастурига мувофиқ  мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди, замонавий шароитдаги кўргазма зали  битказилди.

Бадиий академия Қурилиш дирекцияси томонидан тегишли лойиҳа асосида  РИДМда 200 ўринли (100 нафар қиз, 100 нафар ўғил болага мўлжалланган) ётоқхона биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди.Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур бошчилигида меҳмонлар лента қирқиш маросимидан сўнг  ўқувчилар турар жойидаги янги шароитлар билан танишишди.

 

Таъкидландики, яратилган замонавий шароит устоз-мураббийлар ва ёшларни янада илҳомлантириб, уларни ижодий изланишларга, янгидан янги асарлар яратишига, муносиб кадрлар бўлиб  камол топишига хизмат қилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.