loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Кўргазма ва давра суҳбати

6 сентябрь куни  Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройида “Узундара – 2023: дала мавсуми натижалари” номли кўргазма ва давра суҳбати бўлиб ўтди.

Кўргазмада жорий йил экспедиция даврида топилган 60 га яқин археологик топилмалар ва иш жараёни акс этган фотосуратлар намойиш қилинди.

2023 йил бир ой давомида Россия Фанлар академияси Археология институти Ўрта Осиё археологик экспедициясининг Бақтрия отряди Термиз Давлат университети ҳамкорлигида, Икуо Хираяма халқаро маданият карвон саройи музей мудири, археолог К. Шейко иштирокида Узундара қаласида, шунингдек, алоҳида Буюк Бақтрия деворлари қисмида қазишма ишларини олиб боришди.

Буюк Бақтрия девори. Буюк Бақтрия деворининг қўрғон тизимини ўрганиш бўйича олиб борилган ишлар доирасида Сувсистаг тоғининг Парч, Санчил ва Харпарида даралари ҳудудларида тўртта алоҳида минора ва деворида ҳам изланишлар ўз самарасини берди. Минора ва деворлар конструкцияларининг ўзига хос хусусиятлари, уларнинг қўшилган сопол материалга кўра санаси аниқланди, бу эса ушбу иншоотларнинг Узундара қалъаси билан бир вақтда қурилганлигини билдиради.

Қидирув ишлари давомида Сувсистаг тоғидаги мустақил миноралар икки хил режа бўйича яни думалоқ ва квадрат шаклда қурилганлиги аниқланди. 2023 йилда олиб борилган қидирув ишлари Буюк Бақтрия деворининг истеҳком тизими миқёси ғоясини янада кенгайтирди.

Узундара қалъасининг ўзида турли ҳудудларда 250 квадрат метрдан ортиқ қазиш ишлари олиб борилган, хусусан (П-5), 10х5 м ўлчамдаги қазиш ишлари қалъанинг ички ва шимолий томоннинг жанубий қала девоир қисмини очиш имконини берди. Нумизматик ва керамика материаллари қалъанинг Эвтидем даврига ички тўлдирилганлигини кўрсатади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.