loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Либослар тарихига назар

Бугун, 15 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослашган дизайн мактаби кўргазмалар залида мактабнинг Бадиий либос бўлими ҳамда маънавий маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари томонидан “Тамаддун” мавзусида тарихий либослар кўргазмаси ташкил қилинди.

Мамлакатимизда 2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили муносабати билан ҳамда устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш мақсадида ташкил қилинган ушбу кўргазмада узоқ ўтмишимиздан то ҳозирги кунгача бўлган либосларнинг тадрижий ривожи, либослардаги акссесуарларнинг оддийликдан мураккаблик томон ўзгариши, шу билан бир қаторда ҳарбий либосларнинг ҳам тадрижий ривожланиш жараёни намойиш этилди.

Кўргазма антик давр, қадимги дунё, ўрта асрлардаги турли халқларнинг ҳарбий либослари ҳамда XVIII-XIX асрлардаги Марказий Осиё халқлари либосларидан ташкил топган бўлиб, уларнинг яратилишида миллий қадриятлар, амалий санъат намуналари акс этган.

Тадбирда XVIII-XIX асрлардаги Марказий Осий ҳалқлари – ўзбек, тожик, туркман, қозоқ халқлари миллий либосларидан ҳам намуналар кўрсатилди.

Шу ўринда буюк адибимиз Абдулла Қодирий асарларидан илҳомланган ҳолда бадиий либос бўлими устози Г.Заиджанова ва 11в1- синф ўқувчилари томонидан Марказий Осиё либослари Кумуш, Зайнаб образлари тимсолида ҳавола этилди.

Шу билан бирга устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш мақсадида таълим муассасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Ж.Нигматов томонидан тайёрланган, «Ўтмишга нигоҳ» номли тарихий-ҳарбий либослар тўплами ҳам намойиш қилинди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.