loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Менинг армиям – менинг фахрим!

Бугун, 8 январь куни Тошкент фотосуратлар уйида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг
30 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилар куни муносабати билан “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусида ташкил қилинган ижодий ишлар танлови кўргазмаси иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Танлов Ўзбекистон Бадиий академияси, Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида ҳарбий-ватанпарварлик мавзусида рангтасвир, графика йўналишларида ҳарбий хизматчилар, ёшлар, шунингдек, профессионал ва ҳаваскор ижодкорлар ўртасида ўтказилди.

Анъанавий танловга бу йил 140 нафар иштирокчининг 200 дан ортиқ ижодий ишлари келиб тушди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, профессионал ижодкорлар номинациясида рангтасвир йўналишида:

1-ўрин Дилшод Азизовга берилди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди.

2-ўринни Муҳаммаджон Сатторов эгаллади ва иккинчи даражали диплом билан тақдирланди.

3-ўринга Мусаввар Ўлмасова муносиб топилди ва учинчи даражали диплом билан тақдирланди.

Графика йўналишида:

1-ўрин Хушнида Турсуновага берилди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди

2-ўринни Дилафруз Қаршибоева эгаллади ва иккинчи даражали диплом билан тақдирланди.

3-ўринга Жавохир Ниёзов муносиб топилди ва учинчи даражали диплом билан тақдирланди.

Ҳаваскор ижодкорлар номинациясида рангтасвир йўналишида:

1-ўрин Низомжон Турабоевга берилди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди.

2-ўринни Муроджон Ишимбетов эгаллади ва иккинчи даражали диплом билан тақдирланди.

3-ўринга Ораста Жалолиддинова муносиб топилди ва учинчи даражали диплом билан тақдирланди.

Графика йўналишида:

1-ўрин Абдулла Набиевга берилди ва биринчи даражали диплом билан тақдирланди

2-ўринни Райхона Уктамова эгаллади ва иккинчи даражали диплом билан тақдирланди.

3-ўринга Бехруз Рахматуллаев муносиб топилди ва учинчи даражали диплом билан тақдирланди.

Фаол иштирокчиларга Мудофаа вазирлиги фахрий ёрлиғи берилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.