loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Менинг армиям-менинг фахрим!

Бугун Тошкент фотосуратлар уйида «Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асарлари танлови кўргазмаси ва иштирокчиларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Мазкур танлов» Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 32 йиллигини ҳамда Ватан ҳимоячилар кунини нишонлашга  тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора тадбирлари тўғрисида» ги 2023 йил 14 декабрдаги  Ф-79 сонли  Президент Фармойиши 29-банди ижросини таъминлаш мақсадида  ўтказилди. Унда ижодий ишлар ватанпарварлик, Ватанга ва ҳарбий қасамёдга содиқлик, Қуролли Кучлар салоҳиятини ва ҳарбий хизмат ҳамда ҳарбий бурчини тасвирлаш каби мазмуний йўналишлар бўйича таниқли рассом ва ижодкорлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, талаба ва ўқувчи ёшлар қатнашди.
Мақсад: Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунини Янги Ўзбекистоннинг бугунги тараққиёт даражаси, халқаро майдондаги нуфузига муносиб, юксак савияда, умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш мақсадида ҳамда Ватан ҳимоячиларининг ижобий тимсолини яратиш, халқ ва армия бирдамлигини кўрсатиш; ёш авлодни ватанпарварлик, Ватанга содиқлик ва фидойилик руҳида тарбиялаш; миллий армиямизнинг жамият ва давлат олдидаги аҳамияти ва ўрни, халқимизнинг тинчлиги, юртимиз фаровонлигида ҳарбий хизматчиларнинг ҳиссасини кенг тарғиб этиш; Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони томонидан ёшлар ўртасида илгари сурилган муҳим 5 ташаббус доирасида ёшларни санъатга, рассомчиликка бўлган қизиқишларини ошириш.  Кўргазма профессионал ва ҳаваскор йуналишларида ўтказилди. Танловга қатнашиш учун ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги тасвирий санъат ва графика йўналишлари буйича 400 дан ортиқ ижодий ишлар қабул қилинди.  Кўргазма ва танлов ғолиблари, Ўзбекистон Бадиий Академияси томонидан тавсия этилган профессионал ижодкорлар, ҳайъат аъзолари томонидан баҳоланди. Танловда 400 га яқин  ижодий ишлар, 270 дан ортиқ муаллиф томонидан намойиш этилди.

Тадбирнинг бадиий қисмида Қуролли Кучлар марказий ашула ва рақс ансамбли хонандалари, МВ оркестрлари жамоаси ўз чиқиши билан хушнуд қилишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.