Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати 11-синф ўқувчиси Бердимуратова Мехрибан Махсетбаевна Федерал давлатлар бюджет олий таълим муассасаси – Санкт-Петербург давлат саноат ва дизайн университетининг «Графика» таълим йўналиши бўйича ижодий имтиҳонидан муваффақиятли ўтди.М.Бердимуратова университет томонидан Россия Федерациясида хорижий фуқаролар учун таълим олиш учун квота олган ҳолда 54.05.03 «Графика» йўналиши бўйича талабаликка тавсия қилинди.