Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида узайтирилган қишки таътил кунларида малакали педагоглар томонидан режа бўйича маҳорат дарслари бўлиб ўтяпти.
3 февраль куни мактаб-интернатнинг миниатюра йўналиши бўйича хаттотлик ва миниатюра йўналиши ўқитувчиси Абдуваҳоб Умаров томонидан ўтказилган маҳорат дарси иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Маҳорат дарсида Жиззах шаҳридаги 1-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқитувчилари, Жиззах ИСМИ мутахассислик бўлими ўқитувчилари иштирок этдилар.
Дарс давомида иштирокчиларга миниатюра санъати бўйича қимматли маълумотлар берилди.