Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида мутахассислик фани ўқитувчиси Турсунов Аббоснинг ижодий кўргазмаси очилди. Муаллифнинг 50 дан ортиқ ижодий ишлари ўрин олган кўргазмага мактаб-интернат ўқувчиларидан ташқари маҳалладаги ёшлар ҳам таклиф қилинди.