loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Мустақил ҳаётга пухта билим билан…

2021/2022 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикаси ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида 25 нафар битирувчи дастгоҳли рангтасвир рассоми ҳамда бадиий гиламлар ва гобеленлар уста-рассоми ихтисосликлари бўйича ўқишни тугатмоқда.

23 июнь куни мактаб-интернати битирувчилари ўзларининг назарий ва амалий билим, кўникма ва малакаларига таяниб, битирув малакавий ишларини ўз мавзулари бўйича муносиб ҳимоя қилдилар.

Унда мактаб-интернати директори, Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими бошлиғи ҳамда ДАК раислари битирувчиларга табрик йўллаб, уларга омад тилади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.