loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Муқаддассан, аёл!

14 октябр куни Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби кўргазмалар залида Қўқон шахар ҳокимлигининг Хотин- қизлар масалалари бўйича бўлими, Қўқон ихтисослаштирилган санъат мактаби ва №11 МФЙ Маҳалла хотин қизлар масалалари бўйича масъуллари билан ҳамкорликда  “Муқаддассан аёл” ижодий  ишлар кўргазмаси ташкил этилди. Кўргазмада Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари: Махсуд Қосимов, Алижон Рахимов, Эргашали Тожибоев, Маъруф Абдурахмонов, Рустам Мирзаев хамда Юлдашали Артиқматов, Сардор Эргашев, Сохибжон Рахматуллаев, Махфуза Йўлдошева, Лутфулло Қодиров, Дилрабо Қурбонованинг ижодий ишларидан намуналар қўйилди.Кўргазмада иштирок этаётган ижодкорлар ўз ишларида юртимиз аёллари, қишлоқ  турмуш тарзи ҳамда юртимиз жамоли, амалий санъат,  миниатюра, ҳайкалтарошлик, наққошлик санъати йўналишларида ранг-баранг мавзуларни ёритиб беришди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.