Ушбу санага бағишланган тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурига кўра, Бадиий академия бошқа вазирлик ҳамда идоралар билан ҳамкорликда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, ёшлар, шунингдек, профессионал ижодкорлар ўртасида “Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусида энг яхши тасвирий санъат асари танловини ўтказади.
Санани муносиб кутиб олиш ва ўтказишга тайёргарлик ишлари доирасида рассомларимиз томонидан 2021 йилда давлат мукофотлари билан тақдирланган 21 нафар ҳарбий хизматчининг портретлари яратилди.