loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Муҳим ташаббус ижроси амалда

Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг биринчиси – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан биринчи йўналиш ижросини таъминлаш мақсадида “Рассом устахонасига ташриф”, “Рассом уйида меҳмон” лойиҳалари йўлга қўйилган бўлиб, улар доирасида ёш авлод вакиллари таниқли рассомлардан ижодий ва ҳаётий сабоқ олмоқдалар.

25 октябрь куни Наманган вилояти Уйчи туманидаги 13- сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Ахатжон Дадабоев билан ижодий учрашув ташкил этилди ва маҳорат дарслари ўтказилди. Тадбирда 30 га яқин ўқувчи ёшлар иштирок этди. Мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди. Шунингдек, тасвирий санъат, ундаги йўналишлар ва янгиликлар ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлдилар.

28 октябрь куни “Рассом устахонасига ташриф” лойиҳаси асосида бир гуруҳ ўқувчи ёшлар Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рассом Ботир Зокиржоновнинг Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабида ташкил этилган устахонасида мусаввир ижоди билан танишдилар.

Шунингдек, ёшлар рассомнинг уйидаги галереясида ҳам бўлиб, суҳбат уюштиришди, бу ерда ўрин олган асарларни томоша қилиб, нафосат оламини бойитдилар. Мазкур лойиҳага Жиззах педагогика институти ўқитувчи ва талабалари таклиф этилди.
Ёш рассомлар лойиҳа давомида Ботир Зокиржонов, Жиззах ихтисослаштирилган санъат мактабининг Амалий графика кафедраси мудири Жавлон Эргашев ҳамда Жиззах педагогика институти мактабгача таълим методикаси кафедраси тасвирий фаолиятга ўргатиш йўналиши катта ўқитувчиси Абдураҳмон Каримовлар томонидан маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.

«Рассом устахонасига ташриф» лойиҳаси доирасида жорий йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Андижон вилояти бўлим томонидан вилоятдаги Болалар мусиқа-санъат мактаби ўқувчиларининг ЎзБИУ аъзоларининг ижодий устахоналарига ташрифи ташкил этилди.

Ўқувчилар дастлаб Андижон шаҳридаги «Андижон Регистони” дея номланаётган Жомъе мажмуасида рассомлар иштирокида очиқ ҳавода манзара ишлаб, ўзаро ижодий билим, фикр алмашдилар.

Кейин А.Маматалиев, Р,Убайдуллаев, қўғирчоқ устаси М.Юсупова, кулол М.Абулвахобов, Мурод Умар сингари ижодкорлар устахонсига ташриф буюрдилар. Қизиқарли давра суҳбатлари ва маҳорат машғулотлари ўқувчиларда катта таассурот қолдирди. Тадбирларда 200 дан зиёд ўқувчилар иштирок этдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.