14-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Мўйноқ туманида «Стихия» фестивали бўлиб ўтди.
Фестивалда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими аъзоси, ҳунарманд Махада Алламбергенова ҳам ижод намуналари билан иштирок этди.
Фестивалда Россия, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган мусиқий продюсерлар, мусиқачилар, фестиваль доирасидаги форумда Ўзбекистон ва Россия олимлари, экологлари ва мутахассислари ҳам қатнашди.