Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида 2021/2022 ўқув йили қабули учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.
Бугун, 1 август куни Компьютер графикаси ва бадиий фото, Реклама ва амалий графика йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентларга ижодий имтиҳон бўлиб ўтди.
Институт ректори Нодирбек Сайфуллаев ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси Бош илмий котиби Феруза Абиджанова мазкур жараёнларни бевосита кузатиб боришди.