#Navroʻz_2023
21 март куни Наврўз байрами муносабати билан Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими ва ёш ижодкорлар ҳамкорлигида Намангандаги Бобур боғида «Наврўзинг муборак,Ўзбекистоним!» мавзусида кўргазма ташкил қилинди.
Кўргазмада 20 нафар ижодкорнинг бадиий либослар коллекцияси ва рассомларнинг 100 га яқин тасвирий санъат асарлари кенг майдонда намойиш қилинди.
Кўргазма барчада яхши таассурот қолдириб, томошабинларнинг чеҳрасига шодлик ва қувонч бағишлади.