Бугун, 18 март куни Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида «Хуш келдинг, Наврўз»шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда мактаб-интернат ўқувчилари томнидан миллий қадриятларимизни акс эттирган кўргазма ташкил этилди. Бундан ташқари миллий спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб, ғолиб ўқувчилар мактаб-интернат маъмурияти томонидан ташаккурнома ва эсталик совғалари билан тақдирланишди.