loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Наврўз арафасида фахрийлар ҳолидан хабар олинди

Наврўзи олам –ҳамма бир бирига хайр-саховат, меҳр-мурувват улашадиган эзгу анъаналар жам бўлган қутлуғ байрам.

Ушбу айёмда нуроний отахону-отахонларга эҳтиром кўрсатиш, уларни ҳолидан хабар олиш ва дуоларига сазовор бўлиш халқимизга хос эзгу фазилат ҳисобланади.

Бугун, 19 март куни Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти ректори Нодирбек Сайфуллаев бошчилигидаги институт жамоасининг бир гуруҳ аъзолари Наврўзи олам муносабати билан ушбу илм даргоҳида узоқ йиллар давомида хизмат қилиб, кўплаб шогирдлар етиштирган ҳамда бугун кексалик гаштини сураётган фахрийларнинг ҳолидан хабар олди ҳамда уларга совғалар тақдим этди.

Ўз ўрнида, фахрий устозлар ҳам институт раҳбарияти ҳамда ходимларига миннатдорчилик билдирар экан, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлишини, хонадонларимиздан  тинчлик-хотиржамлик ва қут-барака аримаслигини тилаб дуо қилдилар.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.