Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар» маданият саройида Чирчиқ давлат педагогика университетининг Тасвирий санъат ва дизайн кафедраси ўқитувчиси, рассом Авазжон Абдумажитовнинг «Она замин оҳанглари» номли шахсий кўргазмаси очилди.Кўргазмада муаллифнинг йил фасллари манзараси акс этган асарлари, турли бадиий услубдаги изланишлари, этюдлари ўрин олди.А.Абдумажитов 1995 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Республика рассомлик коллежи, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида таълим олган.