loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

«Орзулар дунёси» номли шахсий кўргазма

2024 йилнинг 27 январь куни соат 12:00да Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройининг кичик залида ёш рассом Диёра Низомованинг “Орзулар дунёси” номли шахсий коргазмасининг жчилиши бўлиб ўтди.
Кўргазмада ёш рассомнинг 20дан ортиқ ижодий ишлари намойиш қилинди.
Диёра Алишеровна Низомова – 2008 йил 3 ноябрда Тошкент шаҳрида зиёлилар оиласида дунёга келган. Онаси архитектор болганлиги боис, Диёра ҳам расм чизишга қизиқиб қолди. Буни сезган ота-оналар унинг тасвирий санатдан сабоқ олишига шароит яратиб берди. Ҳозирда у Тошкент шаҳри Мирзо Улугбек туманидаги 171-орта мактабнинг 9-синфида ўқийди. Устози рассом А. Аҳмедхожаевдан мунтазам тарзда тасвирий санат бўйича сабоқ олиб келмоқда.Истеъдодли ёш ўзбек рассоми ижодида анималистик жанр устунлик қилади. Ҳайвонот дунёси ёрқин ранглар билан эмоционал-ҳиссий жиҳатдан ёрқин тасвирлар ҳилма-хиллигини яратади.
Уни асарлардаги қаҳрамонлари-иродали йиртқичлардир: улар нафис ва ифодали картинада тасвирланади. Муаллиф пантеранинг жасорати ва ғайриоддий рангини совуқ рангларда етказишга интилади.“Қора пантера” асарида қора пантеранинг нигоҳи худди томошабинга тикилаётгандек туюлади. Бинафша-кўк ранглар ҳайвон образи етакчилигини белгилайди.Ёш рассом куз фаслига маҳлиё бўлиб, ўз асарларида бу мотивни эҳтиром билан куйлайди. Бу ердаги сюжетнинг лирик оҳанги ҳайратланарли даражада нозик ва тушунарли тарзда манзаранинг ҳиссий кайфиятини акс эттиради. Олтин барглар ерни юзини ўраб, иситаётгандек. Олдинда ёрқин сариқ барглардан иборат гилам орасида тасвирланган тиниқ шаффоф сувнинг кичик оқими ўткинчи вақтни акс эттиради.Диёра ижодида теран фикр, аналитик таҳлил ва жонли туйғу мушоҳадаси бор. Болалигидаёқ ўз Ватанига, она юртига, она заминига муҳаббат туйғуларини вужудга келиши, чунончи катта одамларга ҳос ватанпарварлик, Ватанга садоқат, туйғусини ҳис қилишга интилади. У анъанавий тарзда, аскарнинг уйга қайтишини одатий қишлоқ манзараси фонида кўрсатади. Жигарранг-сариқ ранг картинага илиқлик бахш этади, натуралистик-ифодавий метод эса бу асар сюжетини реал тарзда гавдалантиришга ёрдам беради.Ой нури дарахтга тушади ва уни қорга тушаётган соясидаги акси, барча томонга тарқалиб кетади. Оқ қорда акс эттирилган қалин қора соялар, тўқ жигарранг ранг билан тасвирланган. Дарахт таналари совуқ, музли ва қишки соғинч туйғусини англатади. Осмон, қор ва дарахтларнинг ранг муносабатлари нозик тарзда ишлаб чиқилган – асарда оқ, мовий, кўк ва жигаррангларнинг бир нечта сояларини ҳисоблаш мумкин. У қишки туннинг тинч ҳотиржам ҳолатини ҳаётий тарзда тасвирлайди.
Кўргазма жорий йилнинг 5 февралигача давом этади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.