loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Ранглар жилосида – она диёр

Халқаро анъанавий Тасвирий ва амалий санъат фестивали доирасида П.Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабида “Ранглар жилосида – она диёр” мавзусидаги кўрик-танловнинг республика босқичи иштирокчилари асарларидан иборат кўргазма очилди.

Танловнинг республика босқичида тасвирий санъатнинг рангтасвир, графика йўналишида ижод қилаётган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 15 – 25 ёш 159 нафар ижодкор 249 та ижод намуналари билан иштирок этдилар.

Танлов иштирокчиларининг ижодий ишлари Ўзбекистон Бадиий академиясининг ҳақиқий аъзолари, Ўзбекистон халқ рассомлари, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг аъзолари, таниқли ижодкорлар, шунингдек, маданият ва санъат соҳаси вакилларидан иборат нуфузли Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, жами 18 нафар ёш ижодкор ғолиб, деб топилди. Шундан 9 нафари танловнинг совринли ўринларига, 9 нафари рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.