Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганига 32 йил тўлгани муносабати билан Республика маъанвият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинган “Рангларда акс этган Ватан байроғи” расмлар танлови кўргазмаси очилди. Кўргазма доирасида ушбу танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Танлов икки ёш тоифасида, 7-15 ҳамда 16-30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилди, ижодий ишлар қуйидаги 5 та шарт асосида баҳоланди.
1.Ижодий ишнинг мазмуни асар мавзусига мос келиши;
2.Рангларнинг аниқ танлангани ва мутаносиблиги;
3.Ижодий ишни композицион жойлаштириш маҳорати;
4.Ижодий ишдаги техника маҳорати (ранглар билан ишлаш, ёруғлик ва сояларни ишлаш);
5.Композициянинг ишланиш маҳорати ва тугалланганлик даражаси.
Ҳакамлар ҳайъати иштирокчилардан келиб тушган 700 га яқин ижодий ишлар орасидан ғолибларни саралаб олди.
7-15 ёш тоифасида:
1-ўринга Хоразм вилояти Урганч туманидан Шерзодова Жасмина,
2-ўринга Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабидан Ғайратова Асал,
3-ўринга Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатидан Баходирова Адиба,
16-30 ёш тоифасида:
1-ўринга Сирдарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатидан Сайдуллавеа Гулсевар,
2-ўринга Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатидан Абдумаликова Диёра,
3-ўринга Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабидан Азаматова Эъзоза муносиб топилди.
Ғолиблар танлов дипломи ва совғалар билан тақдирланди.
Бошқа қатнашчиларга танловдаги фаол иштироки учун сертификатлар берилди.