loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рассом уйида меҳмон

Президентимиз томонидан илгари сурилган, ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, хотин-қизлар бандлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирлардан иборат 5 та ташаббуснинг биринчиси – ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади.

20 ноябрь куни Ўзбекистон Бадиий академияси Cурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатининг 10-синф ўқувчилари ва мутахассислик фани ўқитувчилари иштирокида ушбу 5 та муҳим ташаббуснинг биринчи йўналиши доирасида “Рассом уйида меҳмон” шиори остида серқирра ижодкор Турсунқул Шаймардонов хонадонида учрашув ва ижодий суҳбат ташкил этилди.

Т.Шаймардонов – Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, Республика ва қатор халқаро кўргазмалар иштирокчиси, серқирра рассом ва ҳайкалтарош.

Қизғин кечган мулоқотда рассом миллий санъатимизнинг авлоддан-авлодга ўтиб келаётган бой мероси ҳақида сўз юритди, тасвирий ва амалий санъат йўналишида ижод сирлари, ёшлар истеъдодли рассом бўлиш учун нималарга эътибор бериш кераклиги хусусида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Ўқувчилар рассом уйидан жой олган ҳар бир асар ва амалий санъат ишлари – ҳайкалларни катта қизиқиш томоша қилдилар.

 

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.