loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Рассом устахонасига ташриф

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг бир гуруҳ ёш санъатшунослари институт Ёш олимлар ва ижодкорлар кенгаши ташаббуси билан Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, Ўзбекистон халқ рассоми Жавлон Умарбековнинг ижодий устахонасига ташриф уюштирдилар. Талабаларга институтнинг “Тасвирий санъат тарихи ва назарияси” кафедраси катта ўқитувчиси Фарида Максумова ҳамроҳлик қилди.

Ўзаро мулоқотда  рассомнинг рангтасвир ва графикада яратган ижодий ишлари санъатшунослар томонидан таҳлил қилинди. Жавлон Умарбековнинг услуби яққол бир услубда кечмайди, балки доимо янгиланиб боради.                                                                                                                        Ижодкорнинг асарларига назар ташлаганда, реализмдан тортиб авангардгача бўлган деярли барча йўналишларни учратиш мумкин. Ж.Умарбеков  ижодига маълум чегара ёки жанр талабларидан келиб чиқиб баҳо беролмайсиз.                                                                                        Бундай ижодкорлар билан учрашиш, уларнинг ижодини бевосита ижодхонасининг ўзида томоша қилиш бўлажак санъатшунослар учун улкан тажриба мактабини ўтайди. Чунки, улар ўзбек тасвирий санъати тарихи ва бугунини ўзида гавдалантира олган ижодкорнинг нафақат ижодий ишлари, балки ижод жараёнларига ҳам гувоҳи бўлиб, асарларига ушбу ракурсдан баҳо бериш имконига эга бўлмоқдалар.

Учрашув якунида ёш санъатшуносларга яна бир қадрли манба – Жавлон Умарбеков ижодий ишларининг каталоги эсдалик совға сифатида тақдим этилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.