loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Самарқанд бирдамлик ташаббуси-ёшлар нигоҳида

19 декабрь куни Ўзбекистон Бадиий академиясида “Самарқанд бирдамлик ташаббуси-ёшлар нигоҳида” мавзусидаги ёш рассомлар кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш ва иштирокчилар ижодий ишлари кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясидаги нутқида баён этилган барча ғоя ва ташаббуслар ижросини таъминлаш ва ижодкор ёшлар орасида ҳам оммалаштириш мақсадида Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамкорлигида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти талаба ёшлари ўртасида жорий йил 25 ноябрь – 15 декабрь давомида “Самарқанд бирдамлик ташаббуси-ёшлар нигоҳида” мавзусидаги ёш рассомлар кўрик-танлови ташкил этилди.

Танловда тасвирий санъатнинг рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик йўналишида ижод қилаётган Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг 70 нафардан ортиқ талабалари ўз ижод намуналари билан иштирок этди.

Тақдим этилган ижодий ишлар Ўзбекистон Бадиий академияси ҳақиқий аъзолари, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзолари, таниқли ижодкорлардан иборат Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, жами 7 нафар ёш ижодкор ғолиб, деб топилди ва тақдирланди.

Тадбир доирасида Бадиий академиянинг “Академия” галереясида мазкур кўрик-танлов иштирокчиларининг ижодий ишларидан иборат кўргазма ҳам ташкил этилди.

Кўрик-танлов ғолиблари рўйхати:

1. Ўлмасбек Ёқубов “Бибихоним” ҳайкали учун;

2. Сабина Нусратиллаева «Самарқанд руҳи» сомон санъатида ишланган асари учун;

3. Дилобар Абдувалиева “Самарқанд мўжизаси” асари учун;

4. Дилрабо Йўлдошева “Самарқанд тарихи” асари учун рағбатлантирувчи соврин билан
тақдирланди.

5. Адибахон Равшанова “Шарқ гавҳари” асари учун I ўрин;

6. Жаҳонгир Тўхтапўлатов гипсдан ишланган “Афросиёб” асари учун II ўрин;

7. Фаррух Мамадиёров “Самарқанд руҳи” асари учун III ўрин соҳиби бўлди.

Танловда иштирок этган барча қатнашчилар сертификат билан тақдирланди

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.