loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Санъатда глобализм ва миллий ўзига хослик

II Тошкент халқаро амалий санъат биенналесининг тўртинчи куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг анжуманлар залида шу мавзуда илмий-амалий конференция ўтказилди.

Бугунги глобаллашув даврида инсоният тараққиётида маънавий озуқа ва руҳий қувват берадиган санъатнинг ўрни ва аҳамияти, миллий маданият ва санъатни юксалтириш, ўзига хосликни асраб-авайлаш масалалари ўртага ташланган конференцияда санъат оламида мавжуд миллий ва умуминсоний муаммолар ҳамда эришилаётган ютуқларга тўхтанилди.

Конференциянинг “Шаҳар.Муҳит.Санъат” деб номланган биринчи қисмида Ўзбекистон Бадиий академияси академиги Марина Бородинанинг “Муаллифлик тажрибасига асосланган замонавий муҳитни мажозий ташкил этиш”, JCDecaux UZ компаниясининг бош директори Анвар Юлдашевнинг “Ўзбекистон шаҳарлари муҳитидаги реклама: муаммолар ва перспективалар”, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ходими, архитектор-дизайнер Элмира Галиеванинг “Олмалиқ шаҳри мисолида саноат индустриал муаммоларининг ижодий ечими” мавзуларида маърузалари тингланди.

“Замонавий муҳитда амалий санъат” деб аталган иккинчи қисмда Қозоғистон педагогика фанлари академияси академиги, педагогика фанлари доктори Садибек Байсенбаев “Амалий-безак санъатида умуминсоний ва миллий маданиятларнинг этнографик фарқловчи симбиози”, Озарбойжон Бадиий академиясининг рассомчилик кафедраси доценти, Озорбайжонда хизмат кўрсатган рассом Инна Костина “Қалағай ипак қанотлар”, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, профессор Акбар Ҳакимов “Жиҳиз – Қашқадарё арабларининг ноёб гиламлари”, Цинциннати университети профессори Тегюн Юн “Ўрнатилган ғояларга зид”, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти илмий ишлар ва инноватциялар бўйича проректори, санъатшунослик фанлари доктори Сурайё Алиева “Бугунги ўзбек кулолчилиги: турлари, мактаблари, усталари”, Ислом Озод университети докторанти Саид Хосрави “Загрос курдлари ва санъат”( Ҳунармандчилик ва мусиқа) мавзуларида чиқиш қилишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.