Икки куни давом этган ушбу лойиҳанинг биринчи куни галереянинг кичик залида 18 нафар ёш рассом – В.Хапов, Т.Рахметов, Т.Чуб, М.Мирсаидов, А.Хамдамов, У.Ражабов, Н.Шохин, Е.Кулманов, З.Киёмов, Х.Ражапов, Г.Жалолова, Ш.Шодиева, У.Юсупов, Л.Тулаганова, Д.Рахимова, Ш.Бердиев, С.Абдумуминов, Д.Давлатовнинг хилма-хил йўналиш ва услубларда яратилган асарлари кўргазмаси очилди. Лойиҳа муаллифи, ёш истеъдодли санъатшунос Манушак Арушанова куратор сифатида кўргазмани замонавий ва юқори бадиий савияда ташкил қилгани санъатсевар мухлислар эътирофига сазовор бўлди.