loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Сен азиз ва муқаддассан, аёл!

13 октябрда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Наманган вилоят бўлими, вилоят ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси  ҳамда Наманган давлат тарихи ва маданияти музейи ҳамкорлигида 15  октябрь – Халқаро қишлоқ аёллари куни муносабати билан қишлоқ аёлларининг ҳаёти ва меҳнати, уларнинг жамият ривожида тутган ўрнини тарғиб қилиш мақсадида   Наманган давлат тарихи ва маданияти музейида ижодий асарлар кўргазмаси ташкил этилди.

«Сен азиз ва муқаддассан, аёл!» мавзусидаги ушбу кўргазмани Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова очиб берди.Кўргазмада ЎзБИУ Наманган вилоят бўлими аъзолари  Х.Юлдашев, Б.Умаров, Ф.Саттаров, М.Ахмедовнинг 60 дан зиёд ижодий асарлари намойиш этилмоқда. Рассомлар ЎзБИУ вилоят бўлими  ҳамда  вилояти ҳокимининг ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан  диплом билан тақдирланди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.