loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Соҳани ривожлантириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тасвирий ва амалий санъат соҳасини янада ривожлантириш бўйича тегишли топшириқларини бажаришга қаратилган чора-тадбирлар ижросини таъминлаш юзасидан жорий йил 18 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият масалалари бўйича маслаҳатчиси Одил Абдураҳмонов Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар зали ва Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондига ташриф буюрди.

 

 

 

 

Ташриф давомида Бадиий академия мутасаддилари хамроҳлигида Марказий кўргазмалар залининг кўргазмавий фаолияти, бинонинг моддий-техник базаси, Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи экспозицияси билан танишди, сўнгра пойтахтимизнинг Чилонзор тумани “Оқтепа” даҳасида жойлашган Бадиий кўргазмалар дирекцияси фондининг бугунги ҳолатини ўрганди, тасвирий санъат асарларининг сақланиш шароитини кўздан кечирди.

Мулоқот чоғида Президент маслаҳатчиси О.Абдураҳмонов фондда асарларни сақлаш бўйича замонавий шарт-шароитларни яратиш, фонд моддий-техник базасини мустаҳкамлаш юзасидан тавсия ва маслаҳатлар берди.

Шунингдек, келгусида мазкур объектларда реконструкция ҳамда қурилиш ишларини амалга ошириш бўйича тегишли вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоларининг ижодий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ёш рассомлар ижод марказини ташкил этиш юзасидан қўшимча таклифлар кўриб чиқилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.