Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Жаҳонгир Нигматов «Маънавият фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу кўкрак нишони Ж.Нигматовга Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қўшган ҳиссаси учун берилди.
РИДМда бўлиб ўтган тадбирда Ж.Нигматовга ушбу кўкрак нишонини мактаб директори М.Салоҳиддинов ўқитувчи-педагоглар иштирокида тантанали топширди.