Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Нигматов Сардор Рустамович Бадиий академия тизимидаги Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директори лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар С.Нигматов мазкур мактаб-интернати директорининг Касбий таълим ишлари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Шу кунга қадар мактаб-интернати директори лавозимида ишлаб келган Эгамов Сарвар Худайбергенович Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби директорининг Маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.