loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тайинлов

Ўзбекистон Бадиий академияси раисининг тегишли буйруғи билан Шукуров Давронбек Шукурович Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказига директор этиб тайинланди.

Д.Шукуров 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган.

2017 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2017 йилда мазкур институтда бошлаган.

2020 йилнинг сентябридан шу кунгача Ўзбекистон Бадиий академияси раиси ёрдамчиси лавозимида фаолият юритди.
Бир вақтда Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти мустақил изланувчиси (PhD) сифатида илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 21 апрелдаги ПҚ-4688-сон қарорига асосан 2021 йил 21 июнь куни қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №-385-сон қарорига кўра Марказ шу йил январидан ўз фаолиятини бошлади.

Марказ давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлар, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишга ихтисослашган илмий-методик ва давлат таълим муассасаси ҳисобланади.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.