loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тайинлов!

Бугун, 9 сентябрь куни Ўзбекистон  Бадиий академияси тасарруфидаги Республика ихтисослаштирилган дизайн мактабида ташкилий масала кўрилди.

Унда Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби директори ўринбосари Салоҳиддинов Маъсуддин Садриддинович директор лавозимига тайинланди.

Ўзбекистон Бадиий академияси раҳбарияти томонидан ушбу лавозимда фаолият олиб борган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи Муродов Шоносир Шоазизович ёш авлодга таълим-тарбия бериш, мактаб моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, бадиий таълим сифатини ошириш, кўплаб ёш истеъдод эгаларини тарбиялаш орқали Ўзбекистон санъатини ривожлантиришга катта ҳисса қўшгани эътироф этилди.

Директор лавозимига тайинланган М.Салоҳиддиновга келгусида мактабда бадиий таълим салоҳиятини янада ошириш, замон талабларига мос  бадиий таълим бериш, бу борада малакали кадрларни жалб этиш, мавжуд мутахассисларнинг ижодий имкониятларидан унумли фойдаланиш сингари вазифаларни амалга оширишда ишонч билдирилди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.