Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти Амалий санъат ва дизайн факультетининг иқтидорли ва ижодкор талабалари Шаҳризода Бекназарова ва Севара Эргашеванинг “Эзгулик манзили” номли шахсий кўргазмасига марҳамат! Кўргазманинг очилиш маросими 7 июнь куни соат 17:00 да Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида бўлиб ўтади.