«…Рассом тарихий рангтасвир жанрида Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва Берунийга бағишланган туркум мазмунли картиналар яратди. Унинг Ватан тарихига оид асарлари Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг атоқли арбобларига муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиром билан суғорилган, ёшларимизда ватанпарварлик туйғуларини сингдиради. «(Санъатшунослик фанлари доктори, Ўзбекистон Бадиий академияси академиги, хизмат кўрсатган санъат арбоби Рафаил Тоқтошнинг тақризидан).
Кўргазма экспозицияда 200 ортиқ асарлар – тарихий асарлар, манзаралар, портретлар, натюрмортлар ўрин олган.
Қирқ йилдан ортиқ вақт давомида у К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг театр безаги кафедрасида доцент бўлиб ишлаб келмоқда. Р.Ризомуҳамедов ўз ижодий тажрибасини ёш авлодга ўргатиб келмоқда. Кўргазмада унинг шогирдлари: Абдуҳаким Каримов, Татяна Фадеева, Носир Хусанов, Қодир Ахмедов, Бекберганов Ринат ва Матлюба Юсуповаларнинг асарлари ҳам тақдим этилди.