loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Термизда Рўзи Чориев ҳайкали очилди

Термиз шаҳрида Ўзбекистон халқ рассоми Рўзи Чориев таваллудининг 90 йиллиги кенг нишонланди.

25 ноябрь куни Рўзи Чориев номидаги Сурхондарё ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида рассомнинг 90 йиллик шодиёнаси муносабати билан бунёд этилган рассом ҳайкалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Сурхондарё вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Тўраев, Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нур, Ўзбекистон халқ рассоми, профессор Рустам Худайберганов, вилоят нуронийлари номидан Орзиқул ота Соатов сўзга чиқиб, мамлакатимизда санъат ва маданият соҳаси ривожига катта эътибор қаратилаётгани, соҳанинг улкан намояндаларига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилаётгани, уларнинг ижодий мероси кенг ўрганилаётгани, Рўзи Чориевга ҳайкал ўрнатилиши замирида ҳам мана шундай эзгу ишларнинг амалий ифодаси мужассамлигини таъкидлашди.

Рўзи Чориев ҳайкали ҳайкалтарош Ботир Ҳакимов томонидан яратилган.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.