loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Тошкент халқаро биенналега чорлайди

8 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда қатор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида ташкил этилаётган III Тошкент халқаро амалий санъат биенналеси бошланади.

Мазкур санъат ҳафталигининг расмий очилиш маросими Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар зали (МКЗ) да соат 11:00 да бўлиб ўтади. Шу муносабат билан МКЗ меҳмонлар ва санъат шайдоларини кутиб олишга шай ҳолга келтирилди.

Биенналеда экспозицияга қўйиладиган барча асарлар ўз ўрнини эгаллади. Мухтасар айтганда, Биеннале катта қизиқиш уйғотиши, катта таассурот қолдириши шубҳасиз

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.