loader image
Barcha yangiliklarga qaytish

Умуминсоний қадриятлар: икки даҳо, икки бебаҳо адиблар мисолида

Шу кунларда юртимизда мутафаккир боболаримиз – Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги, Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Бугун, 11 февраль куни Ўзбекистон Бадиий академиясининг  Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтида ушбу саналар муносабати билан Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда «Ўзбек ва ҳорижий тиллар» кафедраси томонидан «Умуминсоний қадриятлар: икки даҳо, икки бебаҳо адиблар мисолида» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбир аввалида Тошкент Давлат Шарқшунослик yниверситети Навоийшунос олимаси Малоҳатхон Пўлатова ўзбек адабиётининг устунлари бўлмиш буюк боболаримизнинг ижодий меъросини чуқур ўрганиб, ўзлаштирган билим ва кўникмалари тўғрисида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Шунингдек, ўзи тадқиқот олиб борган «Aрбаин» асари ва унинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида институт талабалари томонидан ғазалхонлик ва мушоира чиқишлари, шунингдек, миллий рақслар гулдастаси тақдим этилди. Тадбир мобайнида фаол иштирок этганлар фаxрий ёрлиқлар билан тақдирланди.

Байрамона шукуҳда ўтган тадбир институт ҳовлисида давом этди. Тасвирий санъат факултетининг ижодкор ва истеъдодли ёшлари томонидан Навоий ва Бобур илмий-ижодий меъроси, тарихий тақдир йўлларига бағишланган «Ижодий ишлар танлови» бўлиб ўтди. Танловда талабалар рангтасвир, графика ва ҳайкалтарошлик йўналишларида ўз ижод намуналарини тақдим этишди.

O‘zbekiston Badiiy akademiyasi
 © 2019. Barcha huquqlar himoyalangan.
Veb-saytdagi ma’lumotlardan foydalanilganda, manbaga havola qilish majburiy.