Бугун, 2 февраль куни Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими бошлиғи Р.Исманов бошчилигида бир гуруҳ уюшма аъзолари Бадиий академия тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатига ташриф буюрдилар.
Меҳмонлар таълим муассасаси жамоаси билан учрашиб, уюшма сафига янги қабул қилинган 3 нафар ижодкор-педагог ходимга аъзолик гувоҳномасини топширишди.
Ташриф давомида меҳмонлар мактаб-интернатида янги ташкил этилган гобелен тўқиш йўналишида олиб борилаётган фаолият билан танишдилар, ўзаро фикр алмашдилар.